Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан нефт маҳсулотлари сифатини назорат қилиш бўйича жойларда мунтазам равишда назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг январь – сентябрь ойларида хусусий автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ўтказилган назорат тадбирлари давомида 225 та ҳолатда сифатсиз нефть маҳсулотлари сотилаётгани аниқланди.
Натижада жами 179 миллион 39 минг литр нефт маҳсулотларининг 9 миллион 150 минг литри сифатсизлиги боис истеъмолга чиқарилмади.
Сифатсиз нефт маҳсулотлари энг кўп аниқланган ҳолатлар, асосан, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.