Сентябр ойи якунларига кўра, барча автотранспорт воситаларининг сотуви август ойига нисбатан 0,1%га пасайиб, 148 мингтани ташкил этди ва ўтган йилнинг сентябрь ойига нисбатан 20 фоизга ўсди.
Енгил автомобиллар:
Август ойида енгил автомобиллар савдоси 137 мингтани ташкил этиб, бир ой давомида атиги 1%га ошди.
Энг катта ўсиш Фарғона – 19%, Наманган – 9% ва Хоразм – 5% вилоятларида кузатилди.
Умуман олганда, енгил автомобиллар савдоси ўтган йилнинг сентябр ойига нисбатан 18%га ошди.
2023 йил III чорак якунларига кўра, енгил автомобиллар савдоси 26%га ошиб, 404 мингтага етди.
Бирламчи енгил автомобиллар бозоридаги вазият:
Бирламчи бозорда енгил автомобиллар савдоси ой давомида 1,4%га ошди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 37%га ўсиб, 10 мингдан ортиқ енгил автомобиллар сотилган.
Уч чорак якунлари бўйича энг сезиларли ўсиш енгил автомобиллар сегментида қайд этилиб, сотувлар ҳажми 68,8%га ошди.
Ой давомида янги маҳаллий енгил автомобиллар савдоси 4,2%га ўсди ва 33 мингдан ошди.
Хорижий енгил автомобиллар бозори:
Хорижда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар бозоридаги вазият, аксинча, пасайишни кўрсатмоқда. Шундай қилиб, ой давомида сотувлар 16%га пасайди ва 4,6 мингта автомобилни ташкил этди.
Иккиламчи автомобил бозоридаги вазият:
Сентябр ойида иккиламчи бозор ўсишни бошлади. Ҳайдалган енгил автомобиллар савдоси бир ой олдингига нисбатан 800 та автомобилга кўпайиб, 98 мингтадан ошди.
Жорий йилнинг III чораги якунларига кўра, иккиламчи бозорда енгил автомобиллар савдоси 15,5%га ошди.
Электромобиллар бозори
Сентябрь ойида енгил электромобиллар савдоси пасайиб, 3,6 мингтани ташкил этди, бу аввалги ойга нисбатан 20 мингта автомобилга кам. Ўтган йилга нисбатан электромобиллар бозори 6 бараварга ошди.
Ой давомида энг кам электромобил Сирдарё, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларида сотилган.
Жорий йилнинг III чораги якунларига кўра, енгил электромобиллар сотуви деярли 10 мингтани ташкил этиб, йиллик ўсиш 5 баробарга кўпайди.
Электромобилларнинг бирламчи бозори ой давомида 2%га камайган бўлса, аксинча, сентябр ойида электромобилларнинг иккиламчи бозори 8,5%га ошди.