Кинематография агентлиги директори махсус мукофот билан тақдирланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,830участниковПодписаться
- Advertisement -

Куни кеча Озарбайжонда ёпилиш маросими бўлиб ўтган Туркиянинг «Коркут ота» кинофестивалида Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухаликов  туркий дунё кинематографияси ривожига қўшган ҳиссаси учун махсус мукофот билан тақдирланди.

Бундан ташқари, режиссорлар Музаффархон Эркинов («Абдулла Орипов» бадиий фильм) ва Шуҳрат Маҳмудов («Менинг доирам» ҳужжатли филм) «Коркут ота» кинофестивалининг «Энг яхши сценарий» ҳамда «Энг яхши ҳужжатли филм» номинациялари бўйича тақдирланди.

️Ҳар йили Туркияда ўтказилиб келинаётган кинофестиваль бу йил Озарбайжонда ташкил этилди. Фестиваль ташкилотчиларининг маълумотларига кўра, «Коркут ота» кинофестивали эндиликда туркий давлатларнинг  ҳар бирида ўтказилади. “Коркут ота” аслида Халқаро туркий тилли мамлакатлар кинофестивали бўлиб, бу турк дунёси мамлакатлари тарихидаги биринчи кинофестиваль бўлганлиги билан аҳамиятли. У  IX-X асрларда Сирдарё соҳилидаги даштларда яшаб ўтган ўғуз туркларининг машҳур шоири, бахшиси Қўрқут ота (Деде Коркут) шарафига номланган. Қўрқут ота қадим мусиқий асбоб — қўбизнинг ихтирочиси ҳам саналади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда ягона QR-тўлов тизими UzQR ишга туширилди

Ўзбекистонда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни янада ривожлантириш ва замонавий тўлов хизматларини кенгайтириш мақсадида ягона QR-тўлов тизими UzQR жорий этилди. Янги...

Больше похожих статей