Шавкат Мирзиёев эртага Бишкекка боради

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 13 октябрь куни амалий ташриф билан Бишкек шаҳрида бўлади.

Саммит тадбирлари давомида МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, савдо, инвестициялар, саноат кооперацияси, инновациялар, рақамлаштириш, транспорт, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилади.

Давлат раҳбарлари халқаро кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашадилар.

Йиғилиш якунида Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларига доир қатор битим ва қарорларни қабул қилиш кўзда тутилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Россияда ўзбек ва бангладешлик мигрантлар ўртасида жанжал содир бўлди

Ленобластидаги «Синявинская» парранда фабрикасида мигрантлар ўртасидаги тўқнашув сабаби маълум бўлди Бангладешлик ишчи ўзбек ҳамкасбини биродарона тарзда шунчаки ўпмоқчи бўлган, аммо...

Больше похожих статей