Антимонополия қўмитаси Yandex.Go Ўзбекистонда солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтмаганига изоҳ берди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,940участниковПодписаться
- Advertisement -

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Yandex.Go’нинг Ўзбекистонда солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтмаганига изоҳ берди.

“Тенг рақобатни таъминлаш нуқтаи назаридан хўжалик юритувчи субектларнинг Ўзбекистон ҳудудида солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтмагани уларнинг бозордаги устун мавқеини аниқлашга таъсир этмайди”, — дейилади баёнотда.

Ҳозирда ушбу соҳадаги тегишли норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этиш жараёнида экани айтилган. Жумладан, қўмита томонидан рақамли платформаларга нисбатан устун мавқени суиистеъмол қилишга йўл қўймаслик ва уни назорат қилишнинг аниқ механизмларини назарда тутувчи “Рақамли платформа операторининг устун мавқеи ва устун музокара кучини эътироф этиш ҳамда рақобатнинг чекланишига олиб келадиган ҳаракатларни аниқлаш тартиби тўғрисида”ги низом лойиҳаси ишлаб чиқилган. Ҳозирда вазирлик ва идоралар билан келишув жараёнида.

Шунингдек, рақамли платформа бўлган агрегаторлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар бозорининг таҳлилий ишлари якунланган ва яқин кунларда унинг натижалари эълон қилиниши айтилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Рақобат қўмитаси «Мактаб бозорлари»да нархларни асоссиз оширмасликка чақирди

Янги ўқув йилига тайёргарлик доирасида республикадаги умумтаълим мактаблари, деҳқон бозорлари ва савдо комплексларида мавсумий «Мактаб бозорлари» ташкил этилган. Рақобат қўмитаси...

Больше похожих статей