13.4 C
Узбекистан
Понедельник, 10 ноября, 2025

«Тоза ҳаво” ойлиги давомида атмосферага жами 210 000 тонна ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг олди олинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,890участниковПодписаться
- Advertisement -

2023 йилда “Тоза ҳаво” ойлигининг I (10 апрелдан 10 майга қадар) ва II (10 августдан 10 сентябрига қадар) босқичлари давомида жами 318 556 та автотранспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилди. Натижада текширилган техникаларнинг 8652 таси ёки 2,75 фоизи атмосферага меъёридан ортиқ заҳарли ташламалар чиқараётганлиги аниқланди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди. 

Ишлатилган газларда ифлослантирувчи моддалар давлат стандартларининг белгиланган нормаларини қўпол равишда бузган 3329 та автотранспорт ҳайдовчисига нисбатан умумий 553 153 млн сўм жарима чоралари қўлланилди ҳамда 2914 та техника воситасининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатиб қўйилди.

Текширилган автотранспорт воситаларининг 1043 таси ёки 2,2 фоизида ишлатилган газларининг ифлослантирувчи моддалари миқдори ўрнатилган меъёрлардан юқорилиги аниқланди ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шахобчаларига юборилди.

«Таъкидлаш жоизки, “Тоза ҳаво” ойлиги давомида атмосферага жами 209 232 тонна ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг олди олинди. Тадбирдан асосий мақсад техника воситаларидан атмосфера ҳавосига меъёридан ортиқ заҳарли ташламалар чиқарилишига йўл қўймасликдир», дейилади хабарда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганларга 2 млрд сўм жариима қўлланилди

Жорий йилнинг 7 ноябрь ҳолатига кўра, чиқиндилар билан боғлиқ 3 696 та қонунбузилиш ҳолати аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан жами 2...

Больше похожих статей

×