10.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 17 ноября, 2024

Tранспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш институти ташкил этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,050участниковПодписаться
- Advertisement -

Вазирлар Маҳкамасининг “Транспорт соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда илмий ва инновацион фаолият тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қайд этилишича, “Маъмурий ислоҳотлар доирасида транспорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармонига мувофиқ Транспорт вазирлиги ҳузурида Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ташкил этилган.

Институт Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль транспорти ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти ҳамда Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш маркази негизида таълим муассасаси шаклида Транспорт вазирлиги ҳузурида ташкил этилди. Эндиликда:

  • транспорт соҳаси кадрлари Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув режаси ва дастурлари асосида ҳар уч йилда камида бир марта малака оширади;
  • электромобилларни бошқарувчи ҳайдовчиларнинг малака ошириш ўқув курслари дастурлари бўйича мустақил тайёргарлик кўрган ва имтиҳондан муваффақиятли ўтган шахсларга таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат берилади;
  • давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари томонидан якуний имтиҳонлар Транспорт вазирлиги томонидан яратилган махсус электрон платформада топширилади.

Ҳужжат билан Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланган. Унинг асосий вазифалари қуйидагилар:

  • кадрларни, шу жумладан, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
  • транспорт соҳасида инновацион, фундаментал ва амалий тадқиқот ишларини йўлга қўйиш ҳамда натижаларини амалиётга жорий этиш;
  • транспорт соҳасида ўқув-услубий методик мажмуалар ишлаб чиқилишини ва жорий этилишини ташкил этиш;
  • мутахассислар учун узлуксиз ва касбий ривожлантириш тизимини ташкил қилиш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнларини мониторинг килувчи ягона электрон платформани яратиш ва жорий этиш.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2023 йил 30-сентябрдан кучга кирди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Энг кўп солиқ базаси яширилган соҳа қайсилиги маълум бўлди

Солиқларни тўламаслик хавфи юқори деб баҳоланган 1518 та тадбиркорлик субъектига солиқ аудити ўтказилди. Бу эса умумий солиқ тўловчиларнинг атиги...

Больше похожих статей

×