10.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 17 ноября, 2024

Метро поездлари қанча вақтда ва қай тартибда техник кўрикдан ўтказилади?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,050участниковПодписаться
- Advertisement -
Жорий йилнинг 4 октябрь санасида соат тахминан 07:55 атрофида Чилонзор йўналишининг “Чинор” (5-бекат) бекатидан ҳаракатланиши лозим бўлган 14-сонли ҳаракат таркибининг тормоз тизимида техник носозлик ҳолати юзага келгани боис, ушбу ҳаракат таркиби белгиланган вақтда ҳаракатлана олмаган.

Қайд этилишича, йўловчиларга ноқулайлик ҳосил қилмаслик ва йўналишда белгиланган ҳаракат жадвали бузилмаслигини олдини олиш мақсадида, ортидаги йўловчиларсиз бўлган поезд орқали тиркамага олиниб, ҳаракат таркиби текширув йўлагига олиб борилган.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда метро поездларининг ўртача ёши 38 ёшни ташкил қилади. Хўш, пойтахтда ҳаракатланаётган метро поездлари қанча вақтда ва қай тартибда техник кўрикдан ўтказилади?

Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК матбуот хизмати раҳбари Тўйчи Мирзаев қуйидагиларни маълум қилди.

– Ҳаракат таркиблари ва қурилмалари мавжуд электродеполарда тизимли равишда белгиланган жадвал бўйича техник кўрикдан ўтказиб келинади. Йўналишларнинг сўнгги бекатига борилганда ҳам ҳаракатга чиқишдан олдин машинист томонидан текширув ишлари олиб борилади. Айнан юқорида рўй берган ҳолатда ҳам машинист томонидан поезд текшириб кўрилган ва ушбу ҳаракат таркибининг автоматик тормоз тизимида кичик муаммо аниқланган. Хавфсизликни таъминлаш учун йўловчилар бекатда туширилган. Поезд эса техник жиҳатдан қайта текширув учун юборилган.

Ҳозирги вақтда йўналишдаги барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда. Алоҳида айтиб ўтишим керакки, мутахассислар томонидан 24 соат давомида метродаги йўловчиларнинг хавфсизлиги учун ҳаракат қилинади. Техник носозликлар кузатилганда мутахассислар томонидан компьютерлаштирилган тизим орқали текширилади ва камчилик бартараф этилади.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Чинор (5-бекат) Чилонзор йўналишнинг сўнгги бекати ҳисобланади.

 

МАНБА:ЎзА

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Энг кўп солиқ базаси яширилган соҳа қайсилиги маълум бўлди

Солиқларни тўламаслик хавфи юқори деб баҳоланган 1518 та тадбиркорлик субъектига солиқ аудити ўтказилди. Бу эса умумий солиқ тўловчиларнинг атиги...

Больше похожих статей

×