Қонунчиликка кўра, тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш анча миқдорда ёхуд шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:
БҲМнинг 200 бараваридан 400 бараваригача миқдорда (66 млн сўмдан 132 млн сўмгача) жарима;
3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Шунингдек, мазкур ҳаракатлар қуйидаги ҳолатда содир этилган бўлса, 7 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади:
жуда кўп миқдорда;
уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб.
Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди.