Бугун тунда футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси АҚШга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади.
Ўзбекистон ва АҚШ миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув Қўшма Штатларнинг Сент-Луис шаҳридаги «Сити парк» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 10 сентябрга ўтар кечаси соат 02:30 да бошланади.
Мазкур баҳсда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракатланади, дея хабар берди ЎФА матбуот хизмати.
Шу ўринда таъкидлаш керакки, Ўзбекистон ва АҚШ миллий терма жамоалари шу пайтга қадар бир марта бир-бирига қарши ўйнамаган, бу илк тўқнашув бўлади.
АҚШ терма жамоаси айни пайтда жаҳон рейтингида 11, Ўзбекистон эса 74-ўринни эгаллаб турибди.