11.6 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Бокс 2028 йилги Олимпия ўйинлари дастурида бўлиши “кафолатланмоқда”

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -
Халқаро олимпия қўмитаси 2028 йилда Лос-Анжелесда ўтказиладиган Олимпиада ўйинларининг спорт дастури бўйича қарорни кейинроқ қабул қилинишини маълум қилди.

Эртага, 8 сентябрь куни Лос-Анжелес-2028 Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин оладиган спорт турлари таркибини эълон қилиш учун Ижроия кенгаш йиғилиши номаълум муддатга қолдирилишини ХОҚ ва Ташкилий қўмита ўртасидаги “муҳокамалар давом этаётгани” билан изоҳлади, дейилади Insidethegames.biz сайти хабарида.  

“Халқаро олимпия қўмитаси ва Ташкилий қўмита ўртасида давом этаётган муҳокамалар туфайли Лос-Анжелес-2028 Олимпиада дастурлари комиссияси ХОҚ Ижроия кенгашига якуний тавсиянома бериш учун ҳозирча йиғилиш ўтказа олмади”, дейилади ХОҚ баёнотида.  

Эслатиб ўтамиз, 2028 йилги ёзги Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олиш борасида крикет, Америка футболи, бейсбол/софтбол, лакрос, брейк-данс, каратэ, кикбоксинг, сквош ва моторспорт турлари даъвогарлик қилмоқда.  

Халқаро олимпия қўмитаси бош директори Кристоф де Куппернинг ушбу ҳолат бўйича журналистларга берган интервьюсида таъкидлашича, вазият қай тартибда бўлишидан қатъи назар бокс спорт тури Лос-Анжелес-2028 ўйинлари дастурида бўлиши кафолатланади.  

МАНБА:ЎзА

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

KOICA ва Ўзбекистон Республикаси Мактаб ва Мактабгача Таълими Вазирлиги инновацион маҳсулотларни синовдан ўтказиш лойиҳаси бўйича ўзаро тушуниш меморандуми имзоладилар

2024-йил 22-ноябрда Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (KOICA) ва Ўзбекистон Республикаси Дастлабки ва Мактаб Таълими Вазирлиги (ДМТВ) Инновацион Маҳсулотларни Синовдан...

Больше похожих статей

×