11.6 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИК КУНИГА БАҒИШЛАБ 16 ТА ШАҲАРДА ЯНГИ НАФАС ОММАВИЙ ЮГУРИШ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

3-сентябр куни «Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз!» шиори остида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Навоий, Бухоро, Қоровулбозор, Қарши, Ғузор, Термиз, Гулистон, Нурафшон, Андижон, Наманган, Фарғона, Хива ва Нукус шаҳарлари, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32-йиллигини нишонлашга бағишланган Янги Нафас оммавий югуриш мусобақасига қўшилдилар.

Ушбу куни ҳар бир ҳудуд ва Қорақалпоғистон Республикасида 100 мингга яқин ҳаваскор югурувчилар мамлакатнинг асосий байрамини шаҳарларнинг марказий кўчалари бўйлаб ўтган оммавий югуриш мусобақасида иштирок этиш орқали нишонлади. Тошкентда Янги Нафас барча шаҳар оммавий югуриш мусобақалари бўлиб ўтадиган жойда – Ҳумо Арена спорт майдонининг ҳудудида ўтказилди. Пойтахтдаги оммавий югуриш мусобақасига 7000 дан зиёд иштирокчи қўшилди, улар орасида Тошкентнинг 50 та олийгоҳидан 3000 га яқин талабалар ҳам иштирок этди.

Тадбирнинг ташкилотчилари сифатида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таьлим, фан ва инноватсиялар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, иштирокчи шаҳарларнинг ҳокимликлари, “Ўзбекнефтгаз” аксиядорлик жамияти ҳамда Енгил атлетика федерацияси иштирок этди.

Тошкентдаги оммавий югуриш мусобақасининг дастурига 3 ва 10 км масофалик иккита дистансия киритилди. Қолган шаҳарлар учун — Янги Нафас спорт ҳаракатининг ягона рамзий масофаси — 3 км ни ташкил қилди.
Таькидлаш керакки, Янги Нафас спорт халқаро оммавий югуриш мусобақаларида, фуқаролигидан қати назар, истаган барча иштирок этиши мумкин.

30 та чет эл давлатларининг вакиллари ушбу кенг кўламли спорт байрамига қўшилди. Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон спорт югуриш клубларидан тахминан 400 та иштирокчи Янги Нафас оммавий югуриш мусобақасини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташриф буюрдилар.

Тошкент шаҳрида ўтказилган тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий таьлим, фан ва инноватсиялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов табрик сўзи билан чиқиб, барча иштирокчиларни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги куни билан табриклади ва давлатнинг асосий саналарига бағишлаб Янги Нафас спорт оммавий югуриш мусобақаларининг ўтказилиши яхши бир анъанага айланиб қолганини белгилаб ўтди.

Республиканинг ҳар бир фуқароси қўшилиши мумкин бўлган Янги Нафас спорт ҳаракати, руҳ иродаси, ватанпарварлик туйғуси ва бутун мамлакат билан ҳамжиҳатлик бирлаштириладиган платформага айланди.
Шу билан бирга, Янги Нафас оммавий югуриш мусобақасининг очилишида Виктор Маҳмудов, Республика Президенти қошидаги Хавфсизлик Кенгаши котиби, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Қосимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Зулайҳо Баҳриддиновна сўзга чиқди.

Оммавий югуриш мусобақалари ўтказилиб келаётган уч йил давомида 700 мингдн ортиқ иштирокчи Янги Нафас спорт ҳаракатининг байроғи остида бирлашиб, унинг асосий мақсади миллат саломатлигини мустаҳкамлаштириш ва соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ҳисобланади. Ушбу муносабат билан, ҳудудлар доирасида ҳам оммавий спортга ва енгил атлетикага бўлган қизиқиш янада ортиб бормоқда.

Янги Нафас оммавий югуриш мусобақасини ўтказишга тайёргарлик кўриш доирасида Фарғона водийси ва Самарқандда пресс-анжуманлар ўтказилган бўлиб, бунда кенг кўламли тадбирни ўтказишга тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.

Анъанага кўра, Янги Нафас оммавий югуриш мусобақаси пайтида, Спорт ТВ телеканалида, Тошкентдаги Ҳумо Арена майдони ҳудудида иштирокчи-шаҳарлардан спорт тадбири ўтказилишининг жонли эфирлари ташкил қилинди.

Янги Нафас гўлиблари учун ташкилотчилар томонидан пуллик мукофот фонди ва оммавий югуриш мусобақасининг рамзи туширилган эсдалик совғалари ажратилди. Мусобақа етакчиларини тантанали тақдирлаш учун Миллий Боғ паркида махсус тантанали оқшом ташкил этилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

KOICA ва Ўзбекистон Республикаси Мактаб ва Мактабгача Таълими Вазирлиги инновацион маҳсулотларни синовдан ўтказиш лойиҳаси бўйича ўзаро тушуниш меморандуми имзоладилар

2024-йил 22-ноябрда Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (KOICA) ва Ўзбекистон Республикаси Дастлабки ва Мактаб Таълими Вазирлиги (ДМТВ) Инновацион Маҳсулотларни Синовдан...

Больше похожих статей

×