- Advertisement -
Ўзбекистон 2023 йилнинг январь—июль ойларида хориждан қиймати 130 миллион долларга тенг бўлган 1,9 миллион дона мобил телефон импорт қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, мобил телефонлар импорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 365 880 тага ошган.
Ўзбекистонга етти ойда энг кўп мобил телефон Хитойдан импорт қилинган — 1,7 миллион дона. Ундан кейинги ўринларда Вьетнам (189,2минг) ва Ҳиндистон (14,3 минг) турибди.
Мобил телефон импорт қилинган давлатлар:
- Қозоғистон – 2,4 минг дона;
- БАА – 1,9 минг дона.