Элмурод Турсунов Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Уринбаева хабар берди.
Элмурод Турсунов1983 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Хўжайли туманида туғилган. Маълумоти олий, 2006 йилда Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган, ҳуқуқшунос.
У ўз меҳнат фаолиятини 2006-2007 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси архивариуси лавозимидан бошлаган. 2007-2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.
2022 йилдан ҳозирги вақтга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.