11.3 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Кўҳна тарихи, салда кўли ва лаванда далалари билан машҳур – Бурдур

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Кўплаб маданий қадриятларни ўзида мужассам этган, тарих ва маданият деганда ёдга тушадиган бу шаҳар археологик аҳамияти билан бирга бой табиатига ҳам эга. Географик жиҳатдан Теке вилоятининг пойтахти сифатида, маданий жиҳатдан эса, халқ маданияти ва мусиқаси бойлиги билан танилган.

Бурдур Туркиянинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, Ўрта Ер денгизи қирғоқ қисми ва Ўнадўлининг ички қисмларини боғлайдиган йўлларнинг чорраҳасидан ўрин эгаллаган. Географик жиҳатдан у Кўл туманининг марваридлари, маданий жиҳатдан бой халқ маданияти ва мусиқаси билан Теке вилоятининг пойтахти сифатида танилган. Бурдур; кўллар, ғорлар, табиат, боғлар ва яйловлар каби табиий гўзалликларни қадимий шаҳарлар, тепаликлар, карвонсаройлар, сарой ва масжидлар каби тарихий ва маданий қадриятлар билан бирлаштирган муҳим жойлашувга эга.

Бурдур тарихи палеолит ​​даврига бориб тақалади ва шаҳар ҳозирги чегаралари билан Испарта ва Анталияни ўз ичига олган қадимги Писидия ҳудудида жойлашган. Минтақанинг энг муҳим қадимий шаҳарларидан бири бўлган ва ЮНEСКО мероси рўйхатига киритилган Сагалассос, шунингдек, Кибйра антик шаҳри, Бурдурга ташрифингиз давомида албатта ташриф буюришингиз керак бўлган икки нуқтадир. Ҳўюжек, Ҳожилар ва Куручай тепаликлари, Кремна, Бубон, Балбоура қадимий шаҳарлари, Сусуз Хон, Инжир Хон, Улу масжиди, Бакибей ва Тош Ода саройи, Табиат тарихи музейи ҳамда Туркиянинг энг бой музейлари Бурдур археология музейи шаҳарнинг хилма-хил маданий ва тарихий қадриятлари сирасига киради.

 Туркиянинг Малдив ороллари сифатида танилган Салда кўли, бетакрор фируза оҳанглари ва оқ қумли соҳиллари билан дунёдаги энг кўзни қамаштирувчи кўллардан бири саналади. Шунингдек, Туркияда туризмга очилган биринчи ғор бўлган Инсую ғори Бурдур экскурциясининг энг муҳим табиий тўхташ манзилларидан биридир. Шу билан бирга Бурдур, қишда ўзига хос кўл манзараси билан Салда тоғ-чанғи марказида ўз меҳмонларига чанғи спорти имкониятларини тақдим этади.

Баҳорда Лисиниянинг атиргул боғларида, ёзда Ешилова ва Акчакўйнинг лаванта водийларида яйраб, лаванда ифоридан нафас олар экансиз, ўзингизни эртаклар дунёсига тушиб қолгандек ҳис этасиз. Ёз ойларида жуда кўп ноёб қуш турларига мезбонлик қилувчи Бурдур, тоғлар, тепаликлар, канёнлар ва табиат паркларида, Ярисли, Караташ ва Гўлҳисар кўллари, Япраклı ҳамда Каражаўрен тўғон кўлларида очиқ ҳавода спорт билан шуғулланиш имкониятига ҳам эга. Ёввойи ҳайвонлар реабилитация қилинадиган Лисиниа табиати ёғочдан ясалган қизиқарли архитектураси, лаванда ва ароматик ўсимлик боғлари билан ташриф буюрувчилар хотирасида унутилмас из қолдиради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×