Криштиану Роналду тўп сураётган Саудиянинг «Ал-Наср» клуби ўзбекистонлик футболчи Жалолиддин Машарипов жамоани тарк этганини малум қилди. Томонлар ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилди.
Машарипов «Ал-Наср»да 2021 йилдан бери тўп суради, ўшандан бери Саудия клуби унинг трансфери учун «Пахтакор»га 1 миллион евро тўлаган.
Жалолиддин фаолияти давомида Бирлашган Араб Амирликларининг “Шабаб Ал-Аҳли” ва Тошкентнинг “Локомотив” клублари ҳам ўрин олган.
Олдинроқ Роналду «Ал-Наср»да Машариповдан еттинчи рақамни олгани ва у клубнинг бу қароридан норози бўлгани айтилганди.
Ўтган мавсумда «Пахтакор»нинг 29 ёшли ўйинчиси Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Наср» сафида 14та ўйин ўтказиб, 2та голли узатмани амалга оширган.