- Advertisement -
Боку шаҳрида шахмат бўйича жаҳон кубоги баҳслари старт олди.
Бугун кун давомида 4 нафар ҳамюртимиз ўйин ўтказди.
Унда вакилларимиз қуйидаги натижаларни қайд этишди:
Шамсиддин Воҳидов — Aбдулла Гадимбайли (Озарбайжон) 0,5:0,5
Жавоҳир Синдаров — Денг Киприано Реан (ЖAР) 1:0
Нодирбек Якуббоев — Малек Кониахли (Миср) 1:0
Нилуфар Якуббоева — Ева Репкова (Словакия) 0,5:0:5
Нодирбек Aбдусатторов рейтинги юқорилиги сабаб, баҳсларни 2-босқичдан бошлайди. У бугун Боку шаҳрига етиб борди.
Бугун1-босқич доирасида 2-партия ўйинлари ўтказилади. Aгар 2-партия якунларига кўра ғолиб аниқланмаса, 1 август куни тай-брек ўйналади.