12.4 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Денгиз тошбақалари бўлган Caretta Carettaларнинг Туркиядаги фантастик саёҳатига гувоҳ бўлинг

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўрта Ер денгизининг барчага севимли дам олиш масканлари, олтин тусли қумлари, зилол сувлари, ёрқин қуёши ва тоза соҳилларга эга бўлган Туркия, дунёнинг турли бурчакларидан ташриф буюрувчи сайёҳларни йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган Caretta Carettaлари билан кутиб олади. Ҳақиқатан ҳам, Caretta Carettaлар кўпайиш ҳудудларининг 99 фоизи Туркия ва Кипрда жойлашган бўлиб, насл қолдириш даврида Caretta Carettaларга атроф-муҳит омилларининг салбий таъсирини олдини олиш учун Туркиядаги 20 дан ортиқ соҳиллар ҳимояланган.

Ҳар йили май ва август ойлари давомида табиатни севувчилар ёввойи табиатни кузатиш мақсадида, Туркиядаги соҳилларга тухум қўйиш учун чиққан ноёб денгиз жонзотларининг қуруқликдаги ғаройиб саёҳатларига гувоҳ бўлишлари мумкин. Белек, Патара, Гўксу, Кўйжеғиз-Далян, Фетҳие-Гўжек каби соҳиллар муҳофаза қилинган соҳиллар қаторига киради. Даляндаги Изтузу соҳили Caretta Carettaлар томонидан энг кўп афзал кўрилган соҳиллардан биридир.

Изтузу: Caretta Carettaларнинг севимли манзили

Изтузу Туркиянинг Ситтаслов (секин шаҳар) бўлган Кўйжеғизда, Мармарис ва Фетҳие ўртасида жойлашган. Caretta Carettaларнинг кўпайиш мавсумида денгиз тошбақалари саргузаштларига гувоҳ бўлиш учун унутилмас саргузаштлар тақдим этувчи Изтузу соҳили соат 20:00 дан 08:00 гача ёпиқ.

Сайёҳлар соат 20:00 атрофида соҳилни тарк этгандан сўнг, соҳил Caretta Carettaлар ихтиёрига қолдирилади. Айни пайтда эса, полапон тошбақалар қобиғидан чиқиб, уяларини тарк этиб, денгиз томон талпинадилар. Дам олувчилар кундузи соҳилнинг соябонлари ва креслоларидан исталганча фойдаланишлари мумкин бўлсада, “кўпайиш ҳудуди”да бунга рухсат берилмайди. Соҳилда тадқиқот, қутқарув ва реабилитация маркази ҳам мавжуд бўлиб, у ерда ҳаста ва жароҳатланган тошбақалар даволанади ва денгизга қайтарилади. Кириш ва чиқиш нуқталари назорат остида бўлган ушбу соҳилда олиб борилган ҳимоя ишлари туфайли Caretta Carettaлар популяцияси сўнгги йилларда сезиларли даражада ортди.

Чучук сув ва денгиз суви орасидаги ноёб соҳиллардан бири бўлган Изтузу соҳили, ўзининг қумли қирғоғи ҳамда яшил ва мовийни уйғунлаштирган мўъжизавий манзараси билан ўз меҳмонларига табиат қўйнидаги дам олиш тажрибасини тақдим этади. Европанинг энг яхши соҳилларидан бири деб қабул қилинган Изтузуда пиёда юриш, тоққа чиқиш, соҳил волейболи ва футболидан баҳраманд бўлишингиз мумкин. Даляндаги IV асрга оид Каунос қадимий шаҳри, Изтузуга таътил ва Caretta Carettaларни кузатиш учун келган сайёҳларнинг тез-тез ташриф буюрадиган жойларидан биридир.

         Тарихий қолдиқлар ва Caretta Carettaлар: Патара соҳили

          Туркиядаги энг узун (18 км) соҳиллардан бири бўлган Патара ҳам Caretta Carettaлар учун ажралмас ҳаёт манбаидир. Патаранинг кенг соҳилида Ўрта Ер денгизи қуёши, шабадаси ва мовий сувлардан баҳраманд бўлиш билан бирга, Caretta Carettaларни кузатганингиздан сўнг, қадимги Патаранинг қадимий шаҳри билан қизиқарли вақт саёҳатига чиқишингиз мумкин. Ликия Лигасининг тарихий пойтахти бўлган Патара бутун Эллинистик, Рим ва Византия даврларида ҳам ўз обрўсини сақлаб қолди. У Парламент биноси ва театр каби монументал иншоотлари билан ажралиб туради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Пойтахтда жамоат транспорти ва овқатланиш муассасалари 24/7 ишлаши режалаштирилмоқда

Стратегик ислоҳотлар агентлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, Буюк Британия, Таиланд, АҚШ, БАА ва Австралия каби тунги иқтисодиёт ривожланган шаҳарларда йиллик...

Больше похожих статей

×