11.6 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Шарифа Давронова Осиёнинг энг яхши енгил атлетикачисига айланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Енгил атлетиканинг уч ҳатлаб сакраш йўналиши бўйича ёшлар ўртасида Осиё ва жаҳон чемпиони, Коня-2021 Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолиби Шарифа Давронова Осиё енгил атлетика ассоциацияси томонидан “Йилнинг энг яхши ёш енгил атлетикачиси” деб топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси маълум қилди.

Хабарга кўра, бугун Осиё енгил атлетика ассоциацияси вице-президенти, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси ўринбосари Андрей Абдувалиев ушбу совринни атлетимизга топширди.

А.Абдувалиев спортчини тақдирлар экан, унга келгуси мусобақаларда омад тилади. Хусусан, жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган Осиё ўйинларида ҳам барча ундан олтин медал кутаётганини қўшимча қилди. Ўз навбатида, Ш.Давронова келгусида катталар ўртасида ҳам йил спортчиси бўлиш учун астойдил ҳаракат қилишини билдирди.

Маълумот учун, жорий йил ҳисобидан Осиё миқёсида ёшлар ўртасида ўтадиган мусобақалар якунига етди. Давронова 2023 йил пойтахтимиз мезбонлик қилган Осиё чемпионатида 13.99 метр натижа қайд этган. Бу йил давомида нафақат қитъа, балки жаҳон миқёсида ёшлар тоифасидаги энг юқори кўрсаткич бўлиб турибди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×