- Advertisement -
Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантиришни таъминлаш, хорижий инвестицияларни ўзлаштириш, хом ашёни чуқур қайта ишлаш ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда янги иш ўринларини яратиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади.
Бу борада:
- Жорий йилнинг 1-ярим йил якуни билан “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси масъул этиб белгиланган лойиҳалар доирасида 53,2 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилди. Мазкур кўрсаткич белгиланган режага нисбатан 110,6 фоизга бажарилди.
Умумий республика бўйича тўқимачилик соҳасида 1-ярим йил якуни билан 151 та лойиҳа доирасида 437,0 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилиб, жами 490,2 млн долларни ташкил этди. - Жорий йилнинг 1-ярим йиллигида умумий қиймати 70,7 млн долларлик 11 та лойиҳа ишга туширилиб, 3 110 та янги иш ўринлари яратилди.
Жумладан, Қарши шаҳрида “Kitob Ip Yigiruv” АЖ (3,0 млн.дона тикув-трикотаж маҳсулотлари), Дехконобод туманида “Дехқонобод текстиль” МЧЖ (“Baxt Tekstil” МЧЖ) (8,0 млн дона тикув-трикотаж маҳсулотлари), Наманган шаҳрида “BALANSE TEX” МЧЖ (1,0 млн дона тайёр тикувчилик маҳсулотлари), Термиз шаҳрида “Инденим текстиль” МЧЖ (4,0 млн.дона тикув-трикотаж маҳсулотлари), Шовот туманида “Gurlan Global teks” МЧЖ (2,0 млн.дона тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари) ва бошқа лойиҳалар. - Шунингдек, хорижий мамлакатларда умумий қиймати 25 млн долларлик 4 та лойиҳалар амалга оширилиши таъминланди ва бу ўз навбатида соҳа салоҳиятини ошириш, керакли хомашё билан таъминлаш ва экспорт бозорларини кенгайтириш имкониятини беради.
- Шу билан бирга, бошқа йўналишларда, жумладан қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, энергетика, ижтимоий соҳаларда инвестиция лойиҳалари амалга оширилди.