8.7 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Самбо спорти тарихи ҳақида нималар биласиз?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Самбо спорти ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар. Самбо спорт бундан 100 йил аввал яратилган. 1923 йил Виктор Спиридонов спортга янги атама — “ўзини ҳимоя қилиш”(самбо)ни олиб кирди.

Шу билан бирга, Василий Ошчепков Москва жисмоний тарбия институтида дзюдодан дарс бера бошлайди, аммо вақт ўтиши билан у япон жанг санъатидан узоқлашиб уни янада яхшилашга ва самаралироқ қилишга ҳаракат қилди. Аста-секин Спиридонов ва Ошчепков ўз ғояларини бирлаштирди ва янги спорт турининг асосчилари: Анатолий Харлампиев ҳамда Евгений Чумаковларнинг бевосита иштирокида замонавий самбо спорт турига асос солишди. Самбо 1938 йилда расман спорт тури сифатида тан олинган. Ушбу спорт тури тез фурсатда шуҳрат қозонди. 1973 йилдан бошлаб самбо бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказила бошланди. 1983 йилдан аёллар ўртасида халқаро мусобақалар пайдо бўла бошлади. 

Халқаро тарих давомида барча мусобақаларда маҳаллий спортчилар (руслар) устунлик қилишган. Масалан, 1973 йилда бўлиб ўтган бирнчи жаҳон чемпионатида СССР терма жамоаси 11 тоифада 10 та олтин медални қўлга киритди. Ушбу устунлик бугунги кунга қадар сақланиб турибди. Халқаро самбо федерацияси россиялик спортчилар учун санксия жорий этмаган кам сонли спорт турларидан бири ҳисобланади. Бишкекда бўлиб ўтган сўнгги мундиалда 21 вазн тоифасида беллашувларда ўтказилди. Ўша ЖЧда Россия терма жамоаси 13 та олтин медални қўлга киритди ва Россия аъзолари 2 та вазнда медалсиз қолди, холос.

Самбо кўплаб рус спортчилари учун ММА’га пойдевордир. Энг машҳур самбо усталари ака-ука Емельяненколар ҳисобланади. Фёдор 10 ёшидан бошлаб ушбу спорт тури билан шуғуллана бошлаган ва ортидан укаси Александрни ҳам машғулотларга олиб келган. 2012 йилги Россия чемпионатида улар финалда ўзаро тўқнаш келади ва жанг атиги 7 сония давом этган. Александр саҳналаштирилган дуелда ғалабани акаси Фёдорга тортиқ этади. Иккала спортчи ҳам бир неча маротаба жаҳон чемпиони бўлишган. Машҳурликка эришган ака-укалар кейинчалик аралаш яккакурашга ўтишди.

Самбога нисбатан ўз шогирдларига меҳр уйғота олган мутахассис Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманап Нурмагомедов саналади. Унинг шогирдлари орасида кўплаб жаҳон чемпионлари ва совридорлари, етишиб чиққан. Жумладан, айни дам енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев. Ислам 2016 йилги турнирда 74 кг вазн тоифасида жаҳонда тенгсиз деб топилган эди. 

Ҳабиб Нурмагомедов ҳам самбо бўйича шуғулланган бўлишига қарамай, расмий тарзда жаҳон чемпиони бўлмаган. У фақатгина айрим кичик турнирлардагина ғолиб бўлган. Бироқ, Ҳабиб самбо оламида афсонавий футболкаси билан машҳур бўлди. 2013 йил бразилиялик Тиаго Таваресга қарши жанг олдидан вазн ўлчаш маросимида Нурмагомедов ўз футболкасига шундай ёзув ёздирган эди: “Агар самбо осон бўлганида, уни жиу-житсу деб аташар эди”. Бу ҳолат маҳаллий мухлисларни анчагина ғазаблантиради, аммо “Бургут” футболкасида кўрсатилган тезисни тасдиқлаб қўйганди. 

Сўнгги йилларда самбо ўзининг аввалги мавқеини йўқотиб қўйди. Балки, бунга рус спортчиларининг халқаро мусобақалардаги гегемонлиги сабабчидир. Кўпгина спортчилар учун Россия чемпионати Европа ва жаҳон чемпионатларидан мураккаброқдир, чунки мамлакатда рақобат ҳаддан зиёд кучли.

Манба : olamsport.com

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×