6-9 июль кунлари Туркия пойтахти Анқара шаҳрида таэквондо WТ бўйича «Turkish Open» халқаро турнири бўлиб ўтади.
Мазкур мусобақа G2 таснифида ўтказилади ва унда ғолибликни қўлга киритган спортчилар Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлида 20 рейтинг очкосига эга бўлади. Турнирда иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси пойтахт Анқара шаҳрига етиб борди.
Мураббийлар штаби мазкур турнир учун 11 нафар спортчини танлаб олди. Таркибдан ўтган йилги «Turkish Open» ғолиблари Никита Рафалович ва Мадинабону Маннопова ҳам жой олган.
«Turkish Open 2023″га йўл олган таркиб:
Эркаклар:
-54 кг: Омонжон Отажонов
-68 кг: Диёрбек Тўхлибоев ва Нажмиддин Қосимхўжаев
-74 кг: Жасур Жайсунов
+87 кг: Никита Рафалович
Аёллар:
-49 кг: Мадинабону Маннопова
-53 кг: Чарос Қаюмова ҳамда Ситора Эргашева
-57 кг: Мадина Мирабзалова
-67 кг: Феруза Содиқова ҳамда Озода Собиржонова
Мураббийлар штаби: Николай Кан, Зайнобиддин Назаралиев, Максим Рафалович, Паҳлавон Собиров
Шифокор: Алексей Чернёв
Аввалроқ, Ўзбекистон кадетлар ҳамда ўсмирлар терма жамоалари мазкур мусобақада иштирок этиш учун Анқара шаҳрига жўнаб кетганди.
Эслатиб ўтамиз, ҳамюртларимиз ўтган йилги «Turkish Open» мусобақасида 6 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритишган эди.
Манба : olamsport.com