4.1 C
Узбекистан
Воскресенье, 14 декабря, 2025

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепцияси тасдиқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Вазирлар Маҳкамасининг 29.06.2023 йилдаги  “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 267-сон қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан 2023-2027 йилларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш Концепцияси тасдиқланмоқда. Унга кўра ёш бўйича гуруҳлардан келиб чиққан ҳолда тадбирлар 5 та босқичда амалга оширилади:

  • I босқич–  3–7 ёш;
  • II босқич– 7–10 ёш;
  • III босқич – 11–17 ёш;
  • IV босқич– 18– 21 ёш;
  • V босқич  – 22  – 30 ёш.

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш  доирасида улар учун турли мусобақалар, кўргазмалар ва маъсул тизим ва идоралар вакиллари билан учрашувлар ташкиллаштирилади.

Шунингдек:

  • ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини мувофиқлаштириш учун худудий штаблар ташкил этилади;
  • ҳарбий хизматчилар томонидан маҳаллаларда ташвиқот ишлари олиб борилади;
  • “Ватан ҳимояси” ёшлар ва ўсмирлар ҳаракати ҳамда ҳарбий қисмларда Ёшлар иттифоқини фаолияти такомиллаштирилади;
  • Уюшмаган ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ёшлар учун “Ҳарбий қисмда бир кун“ каби тадбирлар ўтказилади;
  • “Ватанпарвар” ташкилотларида очиқ эшиклар кун ўтказилади;
  • соғлом турмуш тарзи, ёт ғоялар ва жиноятчиликка қарши курашни тарғиб қилувчи ҳужжатли ва бадиий фильмлар намойиш этилади.

Шунингдек, хужжат билан асосий 6 та йўналиш бўйича 36 та чора-тадбирларни қамраб олган  концепцияни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”тасдиқланмоқда.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.07.2023 йилдан кучга кирди.

 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Лукашенко «Беларуськалий»га нисбатан АҚШ санкцияларини бекор қилиш эвазига 123 нафар шахсни афв қилди

Беларусь етакчиси Александр Лукашенко АҚШ томонидан санкцияларнинг бир қисмини бекор қилиниши эвазига 123 нафар шахсни афв этди. Улар орасида...

Больше похожих статей

×