Академик эшкак эшиш бўйича катталар терма жамоамиз Жаҳон кубоги босқичи, шунингдек, байдарка ва каноэда эшкак эшувчиларимиз эса ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этишади.
Ёш байдарка ва каноэчиларимиз 5-9 июль кунлари Италиянинг Ауронзо шаҳри мезбонлик қиладиган 18 ва 23 ёшдаги атлетларнинг дунё биринчилигига йўл олишди. Мусобақада қатнашадиган таркибимиз қуйидагича:
U-23 / Байдарка, йигитлар: Денис Онуфриев, Шерзод Ҳакимжонов, Самандар Ҳайдаров, Озоджон Амриддинов. Байдарка, қизлар: Арина Танатмишева. Каноэ, йигитлар: Камронбек Ахтамов, Миржалол Камилов, Денисов Владлен, Муҳаммадали Мирисманов.
Қизлар: Хонзода Эркинова, Динара Жўраева, Гулбаҳор Файзиева, Зарина Рустамова. U-18 / Байдарка, қизлар: Шаҳризода Мавлонова. Каноэ, йигитлар: Зарруҳ Рустамов, Рустамжон Холмамадов.
Қизлар: Шоҳсанам Шерзодова.
Шунингдек, Литвада халқаро ўқув-машғулот йиғинида қатнашган академик эшкак эшувчиларимиз тўғри Швейцариянинг Люцерн шаҳрига йўл олишди. У ерда юртдошларимиз 7-9 июль кунлари ўтадиган Жаҳон кубогининг учинчи босқичида иштирок этишади. Мазкур босқичда қатнашадиган таркибимиз қуйидагича:
М2х: Шаҳбоз Холмурзаев, Меҳрожбек Маматқулов
М2-: Дилшоджон Худойбердиев, Шеҳроз Ҳакимов
LM2x: Шаҳзод Нурматов, Собиржон Сафаролиев
LW2x: Малика Тагматова, Луизахон Исломова
W1x: Анна Пракатень