«Елорда кубоги». Икки боксчимизда ғалаба, бир боксчимиз иштирокини якунлади Астана шаҳрида бокс бўйича «Елорда кубоги» турнири давом этмоқда.
Бугун турнир доирасида уч нафар боксчимиз рингга кўтарилди. Уларнинг икки нафари ғалабага эришган бўлса, бир боксчимиз турнирдаги иштирокини якунлади. -80 кг вазн тоифасида Тўрабек Хабибуллаев ва Жасурбек Йўлдошев ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди. Бекзод Ҳамидов эса афсуски мезбон боксчига имкониятни бой берди. -67 кг: Бекзод Ҳамидов — Сеитжан Рахат (Қозоғистон) — мағлубият -80 кг: Тўрабек Хабибуллаев — Санжай (Ҳиндистон) — ғалаба -80 кг: Жасурбек Йўлдошев — Шаббос Негматуллоев (Тожикистон) — ғалаба.Деб хабар бермоқда Sport.uz нашри.