- Advertisement -
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сентябрь ойидаги ФИФА кунларида АҚШ терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Ушбу маълумотни АҚШ матбуоти тасдиқлади.
Ўйин Қўшма Штатларда ўтказилади. Америкалар 9 сентябрь куни Ўзбекистон, 12 сентябрь куни эса Ўмонга қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушишади.
АҚШ 14 ва 17 октябрь куни Германия ва Ганага қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказишни режалаштириб қўйган.
Манба: Aniq.uz