12.4 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Tелеканалларда мақом вақти ташкил этиш таклиф қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон бўйлаб “Ёшлар ойлиги” доирасида маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Хусусан мазкур ойлик муносабати билан “Маърифат” тарғиботчилари Андижон вилоятида бўлиб турибди.  

Ташриф доирасида “Зиёлилар форуми” ташкил этилди. Унда профессор Нарзулла Жўраев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова ҳамда Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти директор ўринбосари Мунира Қаҳҳорова иштирок этди.  

Тадбирда профессорлардан бири барча телеканаллар орқали мақом вақти ташкил этилишини таклиф этди. Шундан сўнг Гулбаҳор Эрқулова мақом ҳақида сўз юритди.  

“Фикрингизга қўшиламан. 30 та телеканал бўлса, барчасидан бир хил юзлар чиқади. Баъзида томошабин чарчайди ҳам, менимча.  

Тўғри, барчасини ўз ўрни бор. Эстрада ҳам, лирикада ҳам, мақомда ҳам ижод қилиш керак. Чеклашга қаршиман. Аммо мақомни зерикарли деб атайдиганларга қарши чиқишга мажбурман. Мақомни мен ижод қиладиган йўналиш бўлгани учун эмас, миллийлигимизни ўзида акс эттиргани учун қадрлайман. Аслида мен ҳам жуда замонавий инсонман. Яқиндан танийдиганлар билади.  

Ҳатто бошланғич синфни рус тилида ўқиганман. Лекин ўзбек тили ҳамда миллий қадриятлар, анъаналарга зид иш қилсам ўзимни гуноҳкордек ҳис қиламан. Бу ҳолатга кимдир ватанпарварлик деб таъриф берар, яна кимдир кўзбўямачилик. Менга бошқаларни қандай қараши аҳамиятсиз”, деди у.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Пойтахтда жамоат транспорти ва овқатланиш муассасалари 24/7 ишлаши режалаштирилмоқда

Стратегик ислоҳотлар агентлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, Буюк Британия, Таиланд, АҚШ, БАА ва Австралия каби тунги иқтисодиёт ривожланган шаҳарларда йиллик...

Больше похожих статей

×