9.6 C
Узбекистан
Пятница, 29 ноября, 2024

2017-2022 йилларда Тошкент шаҳри иқтисодиётининг ривожланиш суръати

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2017-2022 йилларда Тошкент шаҳри иқтисодиётининг ривожланиш суръатини ўрганди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар учун асос яратган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси кейинги 6 йилда ҳудудларни узлуксиз ривожлантиришнинг муҳим механизми бўлди.

Ушбу даврни мамлакат ва унинг ҳудудлари тараққиётида сифат жиҳатидан янги босқич дейиш мумкин: макроиқтисодий барқарорлик мустаҳкамланди, иқтисодий ўсишнинг юқори суръатли таъминланмоқда, модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига тармоқларнинг самарадорлиги ва рақобатбардошлиги ошди.

Мазкур стратегик ҳужжатни амалга ошириш доирасида Тошкент шаҳрида ҳам ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнида сезиларли ижобий натижаларга эришилди.

Белгиланган амалий чора-тадбирларнинг изчил амалга оширилиши туфайли 2017-2022 йилларда Тошкент шаҳрида иқтисодиётининг юқори ўсиш суръатлари таъминланди. Жумладан:

➖ ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) 1,7 маротаба (147,4 трлн. сўм);

➖ саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 1,6 маротаба;

➖ чакана савдо 1,65 маротаба;

➖ хизмат кўрсатиш 2,3 маротаба;

➖ қурилиш ишлари 2,8 маротаба;

➖ инвестицияларни ўзлаштириш 2,4 маротаба;

➖ экспорт ҳажми 1,8 маротаба ошди.

Тадқиқот давомида қуйидаги тармоқлар саноат ва хизматлар соҳасида иқтисодий ўсишнинг асосий «драйвер»лари эканлиги аниқланди:

➖ саноат: озиқ-овқат, электротехника, кимё, қурилиш материаллари, металлургия, фармацевтика, тўқимачилик;

➖ хизматлар: савдо, молия, транспорт, алоқа ва ахборотлаштириш, туризм, қурилиш ва кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар.

Инсон капитали, ишлаб чиқариш тармоқлари ва хизматлар, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш ҳисобига ислоҳотлар изчиллиги ва барқарор юқори ўсиш суръатларини таъминлашга қаратилган “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” Тошкент шаҳри иқтисодиётини янада ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Қишлоқ хўжалигини барқарор механизациялаш стратегиясини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш” бўйича халқаро семинар

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги (ФАО) томонидан Қишлоқ хўжалиги билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан,...

Больше похожих статей

×