Apple компанияси янги маҳсулот – Vision Pro қўшимча реаллик эшитиш воситасини тақдим этди. Бош директор Тим Кукнинг сўзларига кўра, қурилма виртуал оламни ҳақиқий дунё билан “узлуксиз” боғлайдиган янги турдаги компютердир.
Ташқи томондан, Vision Pro компьютер, дисплейлар, камералар ва сенсорлар жойлашган алюминий корпусли ён томонида боғичли шўнғин ниқобига ўхшайди. 3D интерфейси кўзлар, қўллар ва овоз билан бошқарилади.
“Бу сеҳрга ўхшайди. Vision Pro билан ўзаро алоқада бўлган ҳолда воқеликни яққол кўра олганингиз учун сиз (ҳақиқий дунёда) ҳозир бўлишда ва бошқалар билан мулоқотда бўлишда давом этасиз”, — дея компаниядан иқтибос келтиради РИА Новости.
Американинг Apple компанияси янги MacBook Air ноутбуки, Mac Pro иш столи компьютери ва ихчам Mac Study’ни ҳам тақдим этди.