- Advertisement -
Швейцариянинг Женева шаҳрида ўтказилаётган ATP турнирида 1/2 финалчилар маълум бўлди. Дунёнинг 33-ракеткаси бўлиб турган болгариялик Григор Димитров 2 соату 46 дақиқа давом этган мураккаб баҳсда ATP рейтингининг 85-поғонасида бораётган австралиялик Кристофер О’Коннелни 6/7(5), 7/5, 6/4 ҳисобларида мағлубиятга учратди.
Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб 2:0 кўринишига келди. Григор 13, О’Коннел эса 7 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар ҳар икки теннисчида ҳам 3 тадан бўлди. Энди Димитров 1/2 финада америкалик Тэйлор Фритцга қарши кортга чиқади