- Advertisement -
Хабарингиз бор, бизнинг вақт билан 21 май куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида узоқ кутилган профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.
MGM Grand арена мезбонлик қилувчи оқшомнинг асосий жангида енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Девин Хэйни ўз камарларини учта вазнда собиқ чемпион Василий Ломаченкодан ҳимоя қилади.
Бўлажак жанг олдидан ҳар икки боксчи MGM Grand аренада ташкил этилган матбуот анжумани ҳамда face to face, яъни кўз уриштириш маросимида ҳозир бўлишди.
Манба:Olamsport