Сирдарё вилояти маркази Гулистон шаҳрида ўтказилиши кутилаётган бахшичилик анжумани аввалида «Замонавий бахшичилик санъати:олтин мероснинг янги оҳанглари” мавзусида 3 халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади.
6-7 май кунлари ўтказиладиган бу галги бахшичилик анжумани кўплаб фольклор фидоийларининг мулоқотлари, янги авлод иқтидор вакиллари кашф этиш ва кенг жамоатчилик учун улкан таасуротларга бой бўлмоқда.
Илмий-амалий конференция Маданият ва туризм вазирплиги, Сирдарё вилдояти ҳокимлиги, Республика Фанлар академияси, Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ҳамкорлигида ташкил этилди. Конференцияни маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков очар экан, барча хорижий иштирокчилар, фидоий бахши санъаткорларимиз, олимлар, тадбир иштирокчиларини қизғин табриклади. Покистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси Муками Амир, туркий тиллар фольклори тарғиботчиси, таниқли туркиялик олим Фикрат Туркман,Туркиядаги Асеттепе Университети адабиёт факультети Фольклор бўлими ўқитувчиси Ўзкул Гўбаноғли, Озарбойжон фольклор институти директори, профессор, Мухтор Козим ўғли Имонов, Қирғизистон “Манас” академияси вакили Талантали Бахшиевлар ўз чиқишларида бахшичилик санъати намуналарини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, бахшичилик санъатининг нозик қирраларини тадқиқи этиш, бахшиларнинг маҳорат дарсларини ташкил этиш, бу борада ҳамкорликни кучайтириш юзасидан ўз мулоҳазаларини билдирдилар.
Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбековга Қириғизистонлик ва Озарбойжонлик олимлар томонидан нашр этилган тўплам тақдим этилди. Биргина Қирғизистон “Манас” академияси олимлари томонидан чоп этилган тўпламда Ўзбекстондан 38 бахшининг ижодига доир маълумотлар киритилган. Анжуманда 30 ортиқ турли хорижий ва қардош мамлакатлар вакиллари иштирок этмоқда.
Илмий -амалий конференция якунида унинг иштирокчилари томонидан бахшичилик истиқболллари билан боғлиқ резолюция қабул қилиши кутилмоқда. Вилоят маркази Гулистон шаҳри ҳар галгидан жозибадор ва байрамона тусда .Бу йил Сирдарё вилояти жамоатчилиги унинг ташкил этилганлигининг 60 йилигини кенг нишонлаш арафасида .
Сайтимиз орқали анжуман воқеаларини кузатишда давом этинг.
Ўлжабой Қаршиев