- Advertisement -
Ўта енгил вазнда ўзбекистонлик аралаш жанг санъатлари вакили Холмурод Нурматов (12-6-1) кеча Россиянинг ACA (Absolute Championship Akhmat) лигасида дебют қилди.
Вакилимиз Москвада ташкил этилган ACA 156 турнирида октагонга чиқди. Унга афғонистонлик енгилмас жангчи Абдул-Карим Бадахши (7-0) рақиблик қилди. Жанг тўлиқ 3 раунд давом этди ва унда ҳакамлар қарори билан афғонистонлик спортчи ғалаба қозонди.
Нурматов ва унинг мураббийи Жасур Алижонов мағлубиятга муносабат билдирар экан, Холмуроднинг қисқа муддатда жангга тайёргаланганини, жароҳат билан жанг қилганини яшириб ўтирмади.
Манба : olamsport.com