Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, 2023 йил 13 апрель куни Самарқандда Афғонистонга қўшни давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади.
Ушбу учрашувда, Ўзбекистон, Эрон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Россия ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари Афғонистондаги мавжуд вазиятни кўриб чиқадилар.
Шунингдек, 2023 йил 14 апрель куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон делегациялари ва МДҲ ижроия қўмитаси иштирокида МДҲ давлатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади. Унда халқаро кун тартиби ва МДҲ доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашиш, қўшма дастурларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилиш, шунингдек, Ҳамдўстлик Давлат раҳбарлари кенгаши кўриб чиқиш учун тақдим этилган ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси режалаштирилган.
Айнан шу куни Самарқандда Марказий Осиё давлатлари ва Россия Ташқи ишлар вазирларининг олтинчи учрашуви ҳам бўлиб ўтади