36.6 C
Узбекистан
Суббота, 12 июля, 2025

Янги таҳрирдаги Конституция: Мажбурий меҳнатга тўлиқ барҳам берилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Янги таҳрирдаги Коснтитуция лойиҳасининг 44-моддасига “Суд қарори билан тайинланган жазони ижро этиш тартибидан ёхуд қонунда назарда тутилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади, дейилган норма киритилмоқда.

Унинг иккинчи бандида “Болалар меҳнатининг боланинг соғлиғига, хавфсизлигига, жисмоний, ақлий ва маънавий жиҳатдан тўлақонли ривожланишига хавф солувчи, шу жумладан унинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай шакллари тақиқланади”, деб белгиланмоқда.

Мазкур таҳрир Давлат Раҳбарининг 2021 йил 7 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан йўллаган байрам табригида айтилган нутқидан келиб чиқади: «инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг амалдаги тизими самарадорлигини ошириш мақсадида Конституциямизда болалар меҳнатига йўл қўймаслик масалалари ҳам акс эттирилиши лозим».

Ўзбекистон Республикаси ХМТнинг мажбурий меҳнат тўғрисидаги Конвенциясини (1930 йил) 1997 йил августда, шунингдек ХМТнинг болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларига барҳам беришни тақиқлаш ва зудлик билан чоралар кўриш тўғрисидаги Конвенциясини (1999 йил) 2008 йил март ойида ратификация қилган.

Ушбу конвенцияга мувофиқ “болалар меҳнатининг энг ёмон шакллари” деганда қуллик, жинсий эксплуатация, болаларни қуролли тўқнашувларда, ноқонуний фаолиятда ёки уларнинг соғлиғига, ахлоқий ва психологик ҳолатига зарар етказадиган хавфли ишларда ишлатиш тушунилади.

Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларида бундай қилмишлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланган.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда мажбурий меҳнатни бартараф этиш ишлари ўзининг ижобий натижасини бериб, ушбу саъй-ҳаракатлар халқаро миқёсда эътироф этилди. Халқаро рейтинглардаги ўрнимиз анча яхшиланди, бу эса юртимизга кўплаб инвестициялар жалб қилинишига, иқтисодиётнинг ва ижтимоий соҳанинг ривожланишига хизмат қиляпти.

Болалар ўқишда, шифокор ва ўқитувчилар ишда бўлишлари тўғри сиёсий қарор эди. Мажбурий ва болалар меҳнатининг ман этилиши  Конституцияда белгилаб қўйилиши ушбу сиёсий қарор абадий эканлигини кўрсатади.

Узоқ йиллар республиканинг халқаро имиджига салбий таъсир қилиб келган мажбурий меҳнатга тўлиқ барҳам берилди.

Хусусан, амалдаги Меҳнат кодексига мувофиқ меҳнатга тайёрлаш учун умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларининг ўқувчиларини уларнинг соғлиғи, хавфсизлиги, тўлиқ жисмоний, ақлий ва маънавий ривожланишига таҳдид солмайдиган, таълим олиш жараёнини бузмайдиган енгил ишни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун – улар ўн беш ёшга тўлганидан кейин ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг ёзма розилиги билан ишга қабул қилишга йўл қўйилади.

Бу борада, айниқса, болаларнинг баркамол ривожланишига салбий таъсир қиладиган ҳар қандай болалар меҳнати тақиқланиши Асосий қонунимизда тўғридан-тўғри ёзиб қўйилмоқда.

Мажбурий меҳнатга чек қўйилиши ҳар бир ўзбекистонликнинг кундалик ҳаётига ижобий таъсир кўрсатади, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа ривожланиши натижасида ҳаёт сифати ошади.

Бу қоиданинг Конституцияда алоҳида белгиланиши эса, сиёсий қатъиятдан ортга қайтилмаслигини англатади, ушбу соҳада эришилган ютуқларни қатъий мустаҳкамлайди ҳамда болаларнинг меҳнатнинг оғир шаклларидан ҳимоя қилиш, уларни соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишишлари учун муҳим ҳуқуқий кафолат бўлиб хизмат қилади.

Айни пайтда, ушбу конституциявий норма болаларнинг соғлиғи, хавфсизлиги, тўлиқ жисмоний, ақлий ва маънавий ривожланишига таҳдид солмайдиган, таълим олиш жараёнини бузмайдиган тарзда меҳнат қилишларига тўсқинлик қилмайди.

Нодира Гаибназарова,

Касаба уюшмаси меҳнати муҳофаза қилиш бўлими мудири

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Маҳалла ислоҳоти бўйича айрим таклифлар

Мамлакатимизда маҳалла тизимига эътибор кучайиб, уни халққа янада яқинлаштириш йўлида қатор амалий ишлар қилинаётганлигини эътироф этиш билан бир қаторда...

Больше похожих статей

×