11.6 C
Узбекистан
Пятница, 14 ноября, 2025

Мулкдор ўз мол-мулкидан суднинг қарорисиз маҳрум этилиши мумкин эмас

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,900участниковПодписаться
- Advertisement -

Маълумки, жамиятнинг иқтисодий негизини мулк ташкил этади. Шунингдек, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тузилиши ҳам мулк билан, мулкнинг кимларга тегишли эканлиги билан белгиланади. Мулксиз ижтимоий муносабатларни ривожлантириш, мамлакатда халқ фаравонлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишнинг имкони йўқ.

Сўнгги беш йил давомида амалга оширилган ижтимоий-иқтисодий муносабатларни тубдан ўзгартириш борасида мулкий ҳуқуқларни ноқонуний тажовузлардан таъминлаш ва ҳимоя қилиш муаммоси, айниқса долзарб аҳамият касб этди. Бу даврда мулкдорлар ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган Президент ва ҳукуматнинг 300 дан ортиқ ҳужжатлари қабул қилинди.

Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасининг 65-моддасида мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилмоқда.

Бу норманинг аҳамияти қуйидагиларда ўз ифодасини топади:

биринчидан, мол-мулк дахлсизлиги бўйича суд кафолати белгиланмоқда. Мулкдор ўз мол-мулкидан фақат суд қарори асосидагина маҳрум этилиши мумкин. Мансабдор шахсларнинг қарори билан мол-мулкдан маҳрум этилмайди;

иккинчидан, мол-мулкдан фақат қонунда назарда тутилган ҳоллардагина маҳрум этилади. Мол-мулкдан маҳрум этиш қонун даражасида белгиланади.

Бозор иқтисодиёти шароитида мол-мулк дахлсиз бўлиши керак. Тадбиркорлик субъектлари турли рисклар қуршовида бўлади. Ана шу рисклар ичида мол-мулк дахлсизлиги билан боғлиқ рискларнинг мавжудлиги вазиятнинг яхши эмаслигини англатади. Тадбиркор ўз мол-мулкининг тақдиридан хавфсирамаслиги керак.

Шу сабабли мол-мулкнинг дахлсизлигини Конституция даражасида белгилаб қўйиш муҳим аҳамият касб этади.

Фарход Примов

Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

OpenAI қоидаларни янгилади: ChatGPT энди юридик ва тиббий маслаҳатлар бермайди

OpenAI корхонаси ўз сервисларидан фойдаланиш қоидаларини аниқлаб, фойдаланувчилар учун чекловларни кучайтирди. Янгиланган қоидалар 2025 йил 29 октябрдан кучга кирди,...

Больше похожих статей

×