- Advertisement -
Франциянинг Сен-Дизье шаҳрида теннис бўйича ITF M25 тоифасига кирувчи турнир давом этмоқда. Ушбу мусобақада ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ҳам муваффақиятли тарзда иштирок этяпти. Учинчи рақам остида таснифланган теннисчимиз илк даврада мезбонлар вакили Ҳуго Понтикони ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратган эди — 6/1, 6/1.
Иккинчи босқичда эса у германиялик Том Генчдан 6/4, 6/1 ҳисобида устун келди. Султонов ATP рейтингида 461, Генч эса 801-ўринни эгаллаб турибди. Ҳумоюннинг 1/4 финалдаги рақиби яна бир германиялик теннисчи Флориан Броска бўлади.
Манба : olamsport.com