29.8 C
Узбекистан
Вторник, 8 июля, 2025

Интеллектуал мулкнинг конституциявий кафолатлари нима учун муҳим?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Илм-фан ва ижод замонавий дунёда ривожланиш ва тараққиётнинг асосидир. Айнан илмий ва ижодий шахслар жамиятнинг етакчи қисмига айланади ва улар фаолиятининг натижалари дунёни ўзгартириши мумкин. Тарих шуни кўрсатадики, китобни чоп этиш, электр энергияси, телефон, радио ва телевидение, Интернет каби кашфиётлар инсониятга ақл бовар қилмас ютуқларга эришишга имкон берди. Шунинг учун илм-фан ва ижодкорликни қўллаб-қувватлаш, илмий ёки ижодий фаолият натижаларини, яъни интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири саналади.

Илм-фан ва ижодкорлик, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш муҳимлигини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси янги таҳрирининг 53-моддасида бадиий ижод эркинлигининг кафолатлари, интеллектуал мулкни қонун билан муҳофаза қилиш таклиф этилмоқда.

Интеллектуал мулкни ҳимоя қилишнинг аҳамияти қуйидагилар билан изоҳланади.

Биринчидан, интеллектуал мулк дунё мамлакатлари миллий иқтисодиётига катта ҳисса қўшади. Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти маълумотларига кўра, ихтироларга кўпроқ ариза топширилган мамлакатлар харид қобилияти паритети бўйича ЯИМ даражаси (25 млрд. АҚШ долларидан ортиқ) бўйича ҳам етакчилик қилмоқда. Ушбу тоифага Корея Республикаси, Хитой, Япония, Швейцария, Германия, Финляндия, АҚШ, Швеция, Дания, Нидерландия ва бошқа ривожланган давлатлар киради. Биргина АҚШда интеллектуал мулкдан фойдаланадиган тармоқларнинг мамлакат ЯИМдаги улуши қарийб 40 фоизга тенг, шунингдек интеллектуал мулк АҚШ товарлари экспортининг ярмидан кўпини ташкил қилади.

Бу борада Ўзбекистонда ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, илм-фан ва ижодкорликни қўллаб-қувватлаш туфайли Ўзбекистон Глобал инновацион индексда 2015 йилга нисбатан 40 поғонага кўтарилди.

Интеллектуал мулкнинг мамлакат иқтисодиётига бундай таъсирини ҳисобга олган ҳолда, ушбу йўналишдаги ишлар давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Кўпгина мамлакатлар интеллектуал мулкка асосланган инновацион иқтисодиётга эътибор беришади. Шунинг учун Озарбайжон, Германия, Грузия, Латвия, БАА, Словакия, Эстония каби мамлакатларда интеллектуал мулкка оид масалалар Конституция даражасида мустаҳкамланган.

Иккинчидан, интеллектуал мулк олимлар ва ижодкорларга катта даромад олиш имконини беради. Мисол учун, Ўзбекистонда 2018-2022 йилларда қиймати 455 млрд. сўмдан ортиқ илмий ишланмаларни тижоратлаштириш амалга оширилган. Бундан ташқари, интеллектуал мулк туфайли кўплаб ишлаб чиқарувчилар экспорт салоҳиятини оширмоқда. Хусусан, Андижон вилояти Марҳамат туманидаги “IPAK KOʻCHAT KLASTER” фермер хўжалиги 2022 йилда Қозоғистоннинг “АСВС Ойл” хусусий корхонаси билан 2,5 млн. АҚШ доллари қийматидаги тутнинг яратилган янги навларини етказиб бериш учун 5-йиллик экспорт шартномасини имзолади. Кўриб турганимиздек, интеллектуал мулкни қўллаб-қувватлаш илм-фан ва ижодкорликни ривожлантиришга ёрдам беради. Шуни инобатга олган ҳолда, интеллектуал мулкни ҳимоя қилишнинг конституциявий кафолати иқтисодиётга ҳам, илмий-техник тараққиётга ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Учинчидан, интеллектуал мулк юқори маошли иш ўринларни яратади ва қўллаб-қувватлайди. Жаҳон амалиёти шуни кўрсатадики, интеллектуал мулк билан боғлиқ компанияларда иш ҳақи оддий компанияларникига қараганда анча юқори. Масалан, АҚШда интеллектуал мулкдан интенсив фойдаланадиган соҳадаги ходим бошқа соҳалардаги ходимларига қараганда ўртача 46 % кўпроқ даромад олади.

Хулоса қилиб шуни таъкидлаш керакки, интеллектуал мулк илм-фан ва ижодкорлик, иқтисодий ўсиш ва рақобатбардошликни ривожлантиришни рағбатлантиради. Ўз навбатида, илмий ва ижодий фаолият кафолатларини кучайтириш, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш одамлар ва жамият учун ҳам, давлат учун ҳам муҳимдир. Шу сабабли, ушбу соҳада конституциявий кафолатларни кучайтиришни талаб қиладиган давлат сиёсати даражасида тизимли ва изчил ишлар талаб этилади.

Хўжаев Шохжахон Акмалжон ўғли

Тошкент давлат юридик университети кафедра мудири, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қибрайча газбепарволик: ким 50 минг одамни газсиз қолдиришга рухсат берди?

2025 йил 23 июн, душанба. Қибрай тумани. Тахминан 50 минг аҳоли учун кун оғриқли "совға"дан бошланди — "Qibraytumangaz" газ...

Больше похожих статей

×