- Advertisement -
Супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа Жермейн Франклинга қарши жангда мағлуб бўлса фаолиятини якунлашини маълум қилди.
«1 апрель куни ғалаба қозонишга умид қиламан. Агар Франклинга мағлуб бўлсам, фаолиятимни якунлайман. Сабаби мағлуб бўлганимдан кейин жанг қилишимга ҳеч ким рухсат бермайди. Франклин жиддий рақиб, мен эса мағлуб бўлмоқчи эмасман. Шундай экан, бу ерда ҳеч қандай «агар»га ўрин йўқ. Бор эътиборимни ғалабага қаратишим керак», — деди Жошуа.
Эслатиб ўтамиз, Жошуа ва Франклин ўртасидаги жанг 1 апрель куни Лондонда бўлиб ўтади.
Манба:Olamsport