Россия Федерациясининг Москва шаҳрида анъанавий «Самбо асосчилари кубоги» ўз ниҳоясига етди. Кеча мусобақада тўрт нафар вакилимиз медалга эга чиққанлиги ҳақида хабар қилгандик. Бугунги кун якунига кўра эса самбочиларимиз 1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритишди. -71 кг вазнли самбочимиз Дилшод Йўлдошев барча рақибларини мағлуб этган ҳолда олтин медални қўлга киритди. Жанговар самбочиларимиздан Фурқат Рўзиев (-79 кг) кумуш, Лутфулла Сайдаматов (-64 кг) эса бронза медалларига эга чиқишди.
Мусобақада совриндор бўлган самбочиларимиз рўйхати билан танишинг:
Олтин:
-71 кг: Дилшод Йўлдошев
Кумуш:
-64 кг: Сардор Олимжонов
-79 кг: Фурқат Рўзиев (жанговар самбо)
Бронза:
-79 кг: Шоҳжаҳон Темиров
-54 кг: Фароғат Нурмаматова
-80 кг: Мадина Салохиддинова
-64 кг: Лутфулла Сайдаматов (жанговар самбо)