Ўзбекистон Мусулмонлар идораси қошидаги фатво маркази жорий йил учун фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди.
Унга кўра, 35 миллион 700 минг сўм ва ундан ортиқ маблағга эга киши, жами маблағнинг қирқдан бир қисмини (2,5 фоизини) ажратиб, уни камбағал ва фақирларга беради.
Шу билан бирга марказ томонидан фитр садақаси ва фидя миқдори ҳам белгиланди.
Буғдойга нисбатан: 2кг = 12 000 сўм
Арпага нисбатан: 4 кг = 20 000 сўм
Майизга нисбатан: 2 кг = 100 000 сўм
Хурмога нисбатан: 2кг = 180 000 сўм
Бунда ҳар ким ўз имкониятига қараб, ушбу тўрт маҳсулотдан бир туридан фитр садақаси ёки фидя миқдорини берса бўлади.
Эслатма: қийматлар Тошкент шаҳри бозорларидаги нархларга асосланган. Ҳар бир вилоят ўз борзоридаги нархга қараб садақа миқдорини белгилайди.