- Advertisement -
Вабо кенгайиш ҳудуди катталашиб бораётгани ва янги-янги жойларда пайдо бўлаётгани боис касалликнинг глобал даражада тарқалиш хавфи жуда юқори, дейилади Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) яқинда эълон қилинган маърузасида.
«Жорий вазиятдан келиб чиқиб, жумладан, касалликнинг пайдо бўлиши кучайгани ва тарқалиш ҳудуди кенгайгани, шунингдек, вакциналар ва бошқа ресурслар етишмаслиги боис, ЖССТ унинг глобал даражада тарқалиш хавфи юқори эканини таъкидлайди”, дейилади ҳужжатда.
11 февралда вабонинг глобал даражада тарқалаётгани ҳақида хабар берилгандан кейин, вазият янада ёмонлашган. Яна тўртта мамлакат вабо тарқалгани ҳақида маълум қилган. Ҳозиргача, жами 24 та мамлакатда вабо пайдо бўлгани ҳақида айтилмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, вабо тарқалган мамлакатларнинг аксарияти Африка ва Яқин Шарқда жойлашган.
Манба: Ўз.А