Ўзбекистон ва Боливия ўртасидаги ўртоқлик учрашуви якунланди. Хабарингиз бор, айни кунларда футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА кунлари доирасида Саудия Арабистонида йиғин олиб бормоқда. Бугун мазкур йиғин доирасидаги биринчи ўртоқлик ўйинида Боливия терма жамоасига қарши майдонга чиққан термамиз Элдор Шомуродов киритган ягона гол эвазига кичик ҳисобда ғалаба қозонди.
Ўзбекистон — Боливия 1:0
Гол: 1:0 — 36, Шомуродов.
Ўзбекистон: 12. Ўткир Юсупов, 3. Хожиакбар Алижонов, 5. Рустам Ашурматов, 7. Отабек Шукуров, 8. Одил Хамробеков, 10. Жалолиддин Машарипов, 13. Шерзод Насруллаев (4. Иброҳимхалил Йўлдошев, 59), 14. Элдор Шомуродов, 15. Умар Эшмуродов, 20. Жасур Яхшибоев (Азиз Турғунбоев, 59), 23. Хусниддин Алиқулов.
Боливия: 1.Карлос Лампе, 3.Диего Медина, 5.Адриан Хусино, 6.Дэнни Бехарано, 8.Мигель Терсерос, 9.Морено, 13.Хайме Арраскаита, 17.Роберто Фернандес, 19.Лучано Урсино, 20.Жейсон Чура, 22.Леонардо Забала (21. Хосе Сегредо, 27)
Огоҳлантириш: Лучано Урсино (33), Жалолиддин Машарипов (45), Иброҳимхалил Йўлдошев (85), Хосе Сегредо (қизил, 90+4), Отабек Шукуров (90+4).
«Оқ бўрилар» навбатдаги ўртоқлик ўйинини 28 март куни Жанубий Америка қитъасининг бошқа жамоаси — Венесуэлага қарши ўтказади.
Манба:Olamsport