7.5 C
Узбекистан
Пятница, 18 октября, 2024

Наврўз байрами ва дам олиш саналарида тиббиёт муассасалари туну кун ишлайди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,970участниковПодписаться
- Advertisement -

Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига кора, Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 5 кун (18-22 март), олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар – 4 кун (19-22 март) кетма-кет дам олади. Бу ҳақда Соглиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ана шу даврда қуйидаги даволаш-профилактика муассасаларининг 40 минг нафар тиббиёт ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади:

1257 та коп тармоқли ва оилавий поликлиника, 1080 та оилавий шифокор пункти, 1002 та маҳалла тиббиёт пункти, туман, вилоят ва республика шифохоналари, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, тиббиёт олий оқув юртлари клиникалари.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали, туманлардаги 181 та шошилинч тиббий ёрдам қабул болими ҳамда туманлараро қошма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади.

Юртимиз бойича 2755 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан боладиган чақириқлар асосида куну тун хизмат кўрсатади. Бундан ташқари, 227 та туғуруқ, 245 та болалар даволаш муассасаcи ҳам узлуксиз иш олиб боради. Республика Cалл-маркази (1003) орқали тиббиётга тегишли саволларингизга малакали мутахассислардан кечаю кундуз жавоб олишингиз мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Ташқи разведка хизмати раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 октябрь куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Озарбайжон Республикаси Ташқи разведка хизмати...

Больше похожих статей

×