2.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 19 января, 2025

Қозоғистон президенти қийноқлар учун жазони кучайтирувчи қонунни имзолади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,200участниковПодписаться
- Advertisement -

Қозоғистон раҳбари «Айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси, жазони ижро этиш, шунингдек, қийноқлар ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомалаларнинг олдини олиш соҳасидаги инсон ҳуқуқларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда Оқ Ўрда матбуот хизмати хабар берди.

Ҳужжатда оммавий тартибсизликларни қўзғатиш, жумладан, телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш, жиноий гуруҳ таркибида содир этилган безорилик, ўзига хос беҳаёлик билан ва жиноий гуруҳ таркибида содир этилган қотиллик ва бандитизм учун санкцияларни кучайтириш назарда тутилган.

Бу қонун Қозоғистоннинг қийноқлар ва бошқа шафқатсиз муносабат шаклларига барҳам бериш, ушбу масалалар бўйича халқаро нормаларни миллий қонунчиликка татбиқ этиш, маҳкумлар ҳуқуқларини кенгайтириш ва салбий қамоқхона субмаданияти шаклланишига йўл қўймаслик бўйича амалга ошираётган изчил қадамларининг давоми бўлиши айтилмоқда.

Киритилган ўзгартиришлар инсон ҳуқуқлари кафолатларини мустаҳкамлаш ва маҳкумларни сақлаш шароитларини яхшилаш, уларнинг хавфсизлигини ошириш, ахлоқ тузатиш ва ижтимоий реабилитация қилиш имкониятини таъминлашга қаратилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказига янги директор тайинланди

Акиф Марифли Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказининг янги директори этиб тайинланди. Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар у Маданият...

Больше похожих статей

×