Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви Тошкент шаҳрида “АПЕХ БАНК” АЖ ва “ҲАЁТ БАНК” АЖга банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лисензия берди. Бу ҳақда Марказий банк хабар бермоқда.
Шу тарзда республикамизда фаолият кўрсатувчи тижорат банклари сони 34 тага этди.Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг октябр ойида Марказий банкнинг тегишли қарори билан “Туркистонбанк” ва “Ҳи-теч банк”дан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лисензиялар олиб қўйилган эди. Бунга сабаб иккала банк томонидан “Банклар ва банк фаолияти тўгрисида”ги қонуннинг 54- ва 77-моддаларида белгиланган қоидабузарликлар содир этилгани бунга сабаб сифатида келтирилган. Лисензиялари бекор қилингач “Туркистонбанк»нинг 368 млрд сом атрофида, “Ҳи-теч банк”нинг эса тахминан 5 млрд сом аҳолидан қарздорлиги давлат ҳисобидан қайтарилган.