24.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 11 мая, 2025

Ўзбекистонда олтиннинг тасдиқланган захиралари 6,4 минг тоннани ташкил этади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,540участниковПодписаться
- Advertisement -

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг маълум қилишича, Ўзбекистонда рангли металларнинг катта захираси мавжуд. Олтиннинг тасдиқланган захиралари 6,4 минг тонна, кумуш 24,6 минг тонна, мис 21,3 миллион тоннани ташкил этади.

Сўнгги 6 йилда ишлов бериш саноатида металлургия саноатининг жисмоний ҳажми улуши 11 фоиздан 24 фоизга ошгани алоҳида эътиборга молик. 2022 йилнинг 11 ойи давомида ишлаб чиқариш ҳажми 97,8 триллион сўмни ташкил этди. Бу 2016 йилга нисбатан 10 баравар кўпдир.  

Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобига кўра, 2030 йилга бориб мисга бўлган талаб 45 фоизга ўсиб, йилига 38 минг тоннага етади. Бу эса электромобилларга бўлган талабнинг ортиши ва «яшил» тармоқ учун инфратузилманинг ривожланиши билан боғлиқ бўлади.  

Умуман, республика бўйича мис ва рухни чуқур қайта ишлаш эвазига юқори қўшилган қийматли маҳсулот турларини ишлаб чиқариш ўсиши кутилаётган бўлиб, хусусан, мис ва рух асосида тасма, симлар ва бошқа маҳсулотлар тайёрлаш кўпаяди.  

Манба:ЎзА

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда 9 ёшли қизни уриб юборган ҳайдовчи 4 йилга қамалди

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Сергели тумани Файзли Тошкент кўчасида ҳайдовчи 1983 йилда туғилган М.А. BYD автомашинасида ҳаракатланиб кетаётиб...

Больше похожих статей

×