- Advertisement -
Қозоғистонда Ўқитувчилар кунини нишонлаш санаси ўзгартирилди. Агар илгари у октябр ойининг биринчи якшанбасида нишонланган бўлса, эндиликда ўқитувчилар ҳам 5 октябр куни – дунёнинг 100 дан ортиқ давлатидаги ҳамкасблари каби – Жаҳон ўқитувчилари кунида ўз касб байрамларини нишонлайдилар. Тегишли қарор Қозоғистон Республикаси ҳукумати томонидан қабул қилинди. Таъкидлаш жоизки, Халқ таълими вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда мактабгача таълим, ўрта, техник ва касб-ҳунар таълими муассасаларининг 556 минг нафар ўқитувчиси фаолият юритади.