Австрия фуқароларининг катта қисми мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлишига қарши чиқди, деб ёзади «Express» нашри. Бу борадаги сўровнома 2023 йилнинг 6-9 март кунлари ўтказилган.
Унга кўра, австрияликларнинг 84 фоизи бетарафлик тарафдори бўлган, атиги 7 фоизи эса мамлакатни Шимолий Атлантика альянси аъзоси сифатида кўришни хоҳлаган.
Респондентларнинг қолган бир қисми бетараф бўлган, яна баъзилари жавоб беришдан бош тортган. Нашрнинг қўшимча қилишича, Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан кейин Австрияда НАТОга қўшилмаслик тарафдорларининг фоизи ортган. Жумладан, 2022 йил май ойидаги сўровномалар натижасига кўра, фуқороларнинг 19 фоизи НАТОга киришни ёқлаган бўлса, 71 фоизи бунга қарши чиққан.