- Advertisement -
Иқтисодиёт ва Молия вазирлигининг ғазна ҳисоб рақамлари Марказий банк тезкор тўлов тизимига интеграциялаштирилади. Натижада тўловларни 24/7 режимида амалга ошириш мумкин бўлади. Яъни буджет ташкилотлари ходимларининг ойлик маоши банк ишламайдиган кунлари ҳам онлайн режимда, тезкорлик билан тўланади.